Умумий ўрта таълим муассасалари психологи ҳуқуқини
бериш бўйича касбий қайта тайёрлашдан ўтказиш
тўғрисида икки томонлама
ОММАВИЙ ОФЕРТА
(шартнома)
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг “Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг уставига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” 2019 йил 2 июлдаги 226-сон буйруғига асосан Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази (кейинги ўринларда “БУЮРТМАЧИ”) номидан устав асосида ҳаракат қилувчи директор Гайнутдинова Лилия Рифхатовна бир томондан ва ушбу офертани шартсиз, истисно ва келишувларсиз қабул қилувчи юридик ва жисмоний шахс (кейинги ўринларда “ИЖРОЧИ”) иккинчи томондан мазкур шартномани қуйидагилар ҳақида тузди.
I. ШАРТНОМА МАЗМУНИ
1.1. “БУЮРТМАЧИ” талабига асосан “ИЖРОЧИ” қуйида келтирилган қайта тайёрлов курсини ташкил қилади:
“Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази” раҳбарлари ва масъул ходимлари малакасини ошириш.
II. ҚАЙТА ТАЙЁРЛОВ КУРСИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ШАРТЛАРИ
2.1. Қайта тайёрлов курсини тасдиқланган ўқув режаси ва дарс жадвали асосида ташкил этиш ва олиб бориш.
2.2. «БУЮРТМАЧИ» мазкур оммавий оферта шартлари билан танишади.
2.3. Қайта тайёрлов курсига ахборот-коммуникация технологияларини зарур даражада ўзлаштирган,
қўллаш маҳоратига эга бўлган талабгор қабул қилинади.
Талабгорнинг ўқув курсларига масофадан қатнашишига, амалиёт дарсларига,
йўриқнома машғулотларига, якуний имтиҳонларига қатнашиш учун юборилишига «БУЮРТМАЧИ» (ёки талабгорнинг ўзи) масъул ҳисобланади.
2.4. Онлайн қабул дастурига жойлаштирилган «БУЮРТМАЧИ» (талабгор) ҳақидаги барча маълумотлар (ҳужжатлар) «ИЖРОЧИ» томонидан ўрганиб чиқилади.
2.5. Талабгорлар томонидан электрон шаклда тақдим қилинган барча маълумотлари (ҳужжатлари) белгиланган талабга жавоб берганда ва ўқув йўналиши бўйича бир гуруҳда 25
нафардан кам (кўпи билан 30 нафар бўлганда) бўлмаган талабгорлар шаклланганидан сўнг, ташкилот раҳбарининг буйруғи билан қайта тайёрлаш курсларига қабул қилинади.
2.6. «БУЮРТМАЧИ» ҳақидаги маълумотлар «ИЖРОЧИ» томонидан ўқув порталига жойлаштирилади ва
уларга қайта тайёрлов курсининг махсус дастуридан фойдаланиш учун логин ва парол тақдим этилади.
2.7. Жорий ва оралиқ назоратларда етарли балл тўплай олмаган тингловчиларга қайта топширишга бир маротаба имконият берилади.
Мазкур имкониятдан фойдалана олмаган тингловчи ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тингловчилар сафидан четлаштирилади.
2.8. Йўриқнома машғулотлари (амалий машғулот ва консультация) тегишли ўқув модули бўйича тайинланган тьютор (ўқитувчи-консультант) томонидан амалга оширилади.
2.9. Қайта тайёрлов курси йўриқнома машғулотлари тьютор (ўқитувчи-консультант) билан машғулот орқали ўқув режада қайд этилган шакл бўйича амалга оширилади.
2.10. Қайта тайёрлов курси дастурини ўзлаштирган ва якуний имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган тингловчига ўрнатилган тартибда,давлат намунасидаги ҳужжат (Қайта тайёрлов курсини тоширнанлик тўғрисидаги сертификат) берилади.
2.11. Якуний имтиҳон натижасида ўқув дастурини ўзлаштириш юзасидан қониқарсиз баҳо олган тингловчига ўқув курсини тамомлаганлик тўғрисидаги маълумотнома берилади.
2.12. Қайта тайёрлов курси давлат тилида, шунингдек, бошқа тилларда (рус) ҳам олиб борилиши мумкин. Қайта тайёрлов курслари бошқа тилларда фақатгина гуруҳдаги тингловчилар сони камида 25 нафар бўлганда ташкил қилиниши мумкин.
2.13. Тингловчи сабабсиз тест жараёнларига қатнашмаганда ва Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази ички тартиб қоидаларини бузганда, қайта тайёрлов курсидан ташкилот раҳбарининг буйруғига асосан четлаштирилади.
III. ҲИСОБ-КИТОБ ТАРТИБИ
3.1. «БУЮРТМАЧИ» тўловни амалга оширишдан олдин оммавий оферта шартлари билан танишиб чиқади ва тасдиқлаганидан кейин,
ўзининг банк ҳисобрақамидан ёки унда ҳисобрақам мавжуд бўлмаса, банк транзит ҳисобрақамларига нақд пул топшириш ёки пластик карточка орқали тўлов амалга оширади.
3.2. Мазкур шартноманинг 1.1 бандида келтирилган қайта тайёрлов курси нархи бир нафар талабгор (тингловчи)
учун қайта тайёрлов йўналиши бўйича шахсий кабинет орқали йўналиш суммаси келтирилган 100 % ёки 50 % лик квитанциялар тақдим этилади.
3.3. «БУЮРТМАЧИ» томонидан оммавий оферта шартларини қабул қилган (тасдиқлаган) кундан бошлаб 5 (беш) банк иш куни давомида шартноманинг 3.2-бандида келтирилган умумий сумманинг олдиндан 50% тўлови амалга
оширилгандан кейин «ИЖРОЧИ» томонидан 2.7-бандига асосан қайта тайёрлов курси порталидаги шахсий ўқув кабинетида ўқув жарёнларига қатнашишга рухсат берилади.
3.4. Мазкур шартноманинг 2.10, 5.1.3 ва 5.1.4-бандларига асосан қайта
тайёрлов курсларидан тингловчи четлатилганда, қайта тайёрлов курси учун “БУЮРТМАЧИ” томонидан «ИЖРОЧИ» нинг ҳисобига ўтказилган пул маблағи «БУЮРТМАЧИ» га қайтарилмайди.
3.5. «БУЮРТМАЧИ», мазкур шартноманинг 2.10, 5.1.3 ва 5.1.4 бандлари асосида малака ошириш курсларидан четлатилган тингловчининг
кейинчалик қайта тайёрлов курси учун навбатдаги қайта тайёрлов даврини танлайди ва шу орқали курсларга қатнашади.
3.6. Қайта тайёрлов курсларини ташкил қилиш билан боғлиқ ҳаражатлар ошиши муносабати билан ўқув курсларининг нархи оширилганда, «БУЮРТМАЧИ» томонидан ошган
фарқ суммани мазкур шартноманинг 3.5-бандидаги мустасно ҳолларда 100 фоиз 3.1-бандида назарда тутилган тўлов шакли бўйича «ИЖРОЧИ» нинг банк ҳисоб рақамига 5 (беш) кун муддат ичида тўлаб бериш шарт.
3.7. Қайта тайёрлов курсларини ташкил қилиш билан боғлиқ ҳаражатлар ошиши муносабати билан қайта тайёрлов курсининг нархи ошган ҳолларда «БУЮРТМАЧИ»
томонидан қайта тайёрлов курси нархи ошмасдан олдин тўловни амалга оширган бўлса тўлов амалга оширилган санадан бошлаб 3 ой давомида ўзгаришсиз қолади.
IV. ИЖРОЧИНИНГ МАЖБУРИЯТИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ
4.1. «ИЖРОЧИ»нинг мажбуриятлари:
4.2. Қайта тайёрлов курси сифатига ва ташкил қилинишига масъул ҳисобланади;
4.3. Тингловчиларни электрон ўқув материаллари (электрон маъруза матнлари) билан таъминлайди.
4.4. Тингловчи қайта тайёрлов курсини якунлагач ва якуний тест синовларидан муваффақиятли ўтганда ўрнатилган тартибда мазкур оммавий оффертанинг 2.13. бандига асосан сертификат беради.
4.5. «ИЖРОЧИ»нинг ҳуқуқлари:
4.6. «БУЮРТМАЧИ» мазкур шартноманинг 2.10, 5.1.3 ва 5.1.4-бандларига риоя қилмаганда, тингловчиларни қайта тайёрлов курсидан четлаштириш;
4.7. Шартноманинг 2.10, 5.1.3 ва 5.1.4-бандларига риоя қилмаганда, «БУЮРТМАЧИ» томонидан унинг талаби билан ўтказилган пул маблағини қайтармаслик;
4.8. Қайта тайёрлов курсини бошқа тилларда амалга ошириш учун, мазкур шартноманинг 2.15 - бандида келтириб ўтилган,
яъни белгиланган тил бўйича тингловчиларнинг сони 25 кишидан кам бўлмаганда, қайта тайёрлов курсини ташкил қилиш ҳуқуқларига эга.
4.9. «БУЮРТМАЧИ» томонидан таълим хизмати учун тўловни амалга оширишда мазкур шартноманинг 3.1 бандида кўрсатилган шартларга
тўлиқ риоя қилинмаганда пул маблағини банк хизматлари ундирилган ҳолда қайтариш ҳуқуқига эга.
4.10. «БУЮРТМАЧИ» томонидан мазкур шартноманинг бандларига риоя (амал) қилмаганда сертификат бермаслигига ҳақли.
V. БУЮРТМАЧИНИНГ МАЖБУРИЯТИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ
5.1. «БУЮРТМАЧИ»нинг мажбуриятлари:
5.2. Оммавий оферта шартларини қабул қилишдан олдин, қайта тайёрлов курсига қатнашадиган талабгорниниг маълумотлари ва ҳужжатлари тизимга жойлаштирилиши лозим;
5.3. «БУЮРТМАЧИ» (талабгор) тингловчига ўз вақтида қайта тайёрлов курси учун зарур бўлган шароитларни яратиш;
5.4. Тингловчи қайта тайёрлов курси жараёнларига белгиланган муддатда қатнашишини ва «ИЖРОЧИ»нинг ички тартиб қоидаларига тўлиқ амал қилишини таъминлаш;
5.5. Тингловчи қайта тайёрлов курсини охирги босчқичи бўйича йўриқнома машғулотларига қатнашиш;
5.6. Тингловчи 5.1.4 бандида келтирилган машғулотларга сабабсиз иштирок эта олмаганда, сабабли ёки сабабсиз бўлишидан қатъий назар қолдирилган
дарсларни ўз вақтида (кейинги даврларда) қайта ўзлаштириши ва топшириши лозим.
5.7. «БУЮРТМАЧИ»нинг ҳуқуқлари:
5.8. Электрон қабул дастурида мурожаатлар орқали қайта тайёрлов курси қабули учун рўйхатдан ўтиш;
5.9. Имкониятларидан келиб чиқиб, ўзларига қулай бўлган ўқиш даврига ёзилиши ва ўқиш жараёнлари бошланиш даврини ва навбатини белгилаши;
5.10. Ўқиш даврида «ИЖРОЧИ»нинг мавжуд электрон базасидан фойдаланиш.
VI. ТОМОНЛАР ЖАВОБГАРЛИГИ
6.1. «БУЮРТМАЧИ» ва «ИЖРОЧИ» ушбу Шартнома шартларини тўлиқ бажармаганда, амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгар ҳисобланадилар.
6.2. Ушбу шартнома бўйича томонлар ўртасида келиб чиқадиган келишмовчиликлар қонунда белгиланган тартибда ҳал этилади.
VII. ШАРТНОМАГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИ
7.1. Ушбу шартномага киритилган ҳар қандай қўшимча ва ўзгартиришлар ёзма равишда ёки электрон шаклда расмийлаштирилиб,
ҳар икки томон электрон шаклда тасдиқланганда (имзолаган) ҳақиқий кучга эга бўлади.
7.2. Шартномани муддатидан олдин бекор қилиш томонларнинг келишуви бўйича ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Фуқаролик кодекси ва қонун хужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича амалга оширилади.
7.3. Шартномани бекор қилишга қарор қилган тараф бошқа тарафга бу ҳақда камида ўн кун олдин ёзма ёки электрон шаклда хабарнома юбориши шарт.
7.4. «ИЖРОЧИ» томонидан қайта тайёрлов курслари ташкил этилгунга қадар “БУЮРТМАЧИ” қайта тайёрлов курсларига қатнашиш истагини рад этса, «ИЖРОЧИ»нинг ҳисоб
рақамига ўтказган пул маблағини қайтариб олиш учун ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади, бунда «ИЖРОЧИ» томонидан қайтариладиган пул маблағидан банк хизмат хақи ушлаб қолинади.
VIII. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
8.1. Тарафлар ўртасида ушбу шартнома бўйича пайдо бўладиган барча низолар ёки келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокара йўли билан ҳал қилинади.
8.2. Агар келишмовчиликларни музокара йўли билан ҳал қилиб бўлмаса, улар Қонунда белгиланган тартибда Тошкент туманлараро иқтисодий суди (юридик шахслар учун)
ёки Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди (жисмоний шахслар учун) орқали ҳал қилинади.
IX. ФОРС МАЖОР ҲОЛАТЛАР
9.1. Томонларга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар (ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа шу каби ҳолатларда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг Қарорларида, агар тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланганда, мажбурият бажарилмаганлиги учун томонлар жавобгарликдан озод этилади.
Бунда енгиб бўлмайдиган куч таъсирида шартнома мажбуриятларини бажариш имконияти йўқлиги ҳақида ваколатли органнинг ҳужжати тақдим этилиши лозим.
9.2. Юқоридаги ҳолатлар юзасидан «БУЮРТМАЧИ» ва «ИЖРОЧИ» бир-бирига дарҳол хабарнома юборишга мажбур.
X. БОШҚА ШАРТЛАР
10.1. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази 2021 йил 4 - январдан мазкур электрон шартномани амалга жорий қилди ва «БУЮРТМАЧИ»
(талабгори) томонидан электрон шаклда тасдиқлаган санадан кучга киради ҳамда тарафлар томонидан мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилгунига қадар амал қилади.
10.2.Электрон тасдиқланган мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга.
10.3.Рўйҳатдан ўтиш жарёнида қоидалар тасдиқланмаса ушбу шартнома якунланмайди ва рўйҳатдан ўтиш бекор қилинади.
10.4.Рўйҳатдан ўтиш жарёнида қоидалар тасдиқланса ушбу оферта 10.2 бандда келтирилган юрдик кучга эга деб ҳисобланади ва тингловчи учун логин парол тақдим этилади.
XI. ИЖРОЧИНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ ВА МАНЗИЛИ
ЎҚУВЧИЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШ ВА ПСИХОЛОГИК-ПЕДАГОГИК РЕСПУБЛИКА ТАШХИС МАРКАЗИ
Манзил Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Зиё кўчаси 6 А-уй Тел.: (71) 227-11-78, (71) 246-65-91
ш. ҳ/р: 400 110 860 262 877 950 100 075 001
ИНН: 203 830 036
ОКОНХ: 92200, ОКЭД: 85530
Молия вазирлиги Ғазначилиги : Х/Р: 23402 000 300 100 001 010
Марказий банк Бош бошқармаси ХККМ Тошкент шаҳар МФО: 00014, ИНН: 201 122 919